19:38, 11 Июнь 2025 | GMT +5
Ҳиндистондан Ўзбекистонга 22,6 минг нафар турист келган
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-апрель ойларида жами 22,6 минг нафар Ҳиндистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

"Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 минг нафарга ёки 35,6 % га ошган", - дейилади хабарда.
Жорий йил январь-апрель ойларида Ҳиндистон фуқаролари қуйидаги сафар мақсадлари бўйича Ўзбекистонга ташриф буюрган:
саёҳат – 13 937 нафар;
хизмат юзасидан – 5 959 нафар;
ўқиш – 2 540 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 203 нафар;
тижорат – 8 нафар;
даволаниш – 2 нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқиши ҳақида хабар берган эдик.