Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи: Ўзбекистонга ўқиш мақсадида ташриф буюрган ТОП-15 давлат фуқаролари

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 33 287 нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

талабалар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11 307 нафарга ёки 51,5 % га ошган.

Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Ҳиндистон — 14 322 нафар
  • Туркманистон — 8 348 нафар
  • Тожикистон — 2 323 нафар
  • Покистон — 1 620 нафар
  • Хитой — 1 254 нафар
  • Жанубий Корея — 806 нафар
  • Қирғиз Республикаси — 696 нафар
  • Миср — 498 нафар
  • Филиппин — 461 нафар
  • АҚШ — 429 нафар
  • Туркия — 333 нафар
  • Афғонистон — 280 нафар
  • Иордания — 175 нафар
  • Россия — 158 нафар
  • Буюк Британия — 153 нафар
  • Бошқа давлатлар — 1 431 нафар

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хорижий ОТМлар сони 30 тага етгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар