"Хэнк" тўфони Европага етиб келди
"Хэнк" тўфони Буюк Британиянинг жанубий ҳудудларини қамраб олди. Пас-де-Каледа сув тошқини зонасидан эвакуация қилинганлар сони икки юзга яқинлашмоқда, деб хабар беради Каzinform агентлиги The Independent нашрига таяниб.

Соатига 130 километрдан ошиқ шамол самолётларнинг қўнишини қийинлаштирди, транспорт муаммоларини келтириб чиқарди, иншоотларни ва дарахтларни ағдарди. Ўн минглаб одамлар электр таъминотисиз қолди.
Тўхтовсиз ёғаётган ёмғир туфайли Па-де-Кале департаменти дарёлари қирғоқларидан тошиб, қирғоқ бўйидаги аҳоли пунктларини сув босади. Шунингдек, бир киши ноқулай об-ҳаво туфайли машинасига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Тўфон нафақат Буюк Британия, балки Германия, Франция ва Нидерландияни ҳам қамраб олди.
Францияда, мамлакат шимоли-ғарбидаги Бретань ҳудудида "қизил" огоҳлантириш даражаси эълон қилинди: Лаита дарёси қирғоқларидан тошиб кетди. Нидерландияда бўрон темир йўл хизматларига таъсир қилди, Германияда эса ёғингарчилик давом этиб, дарёлар сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлмоқда.