18:11, 10 Июнь 2025 | GMT +5
HBO Гарри Поттер сериалининг янги актёрларини тасдиқлади
ASTANA. Kazinform – Американинг HBO телекомпанияси “Гарри Поттер” сериалидаги ролларга маъқулланган яна етти нафар актёр номини эълон қилди, дея хабар беради ТАСС.

Variety нашрининг ёзишича, Кэтрин Паркинсон Молли Уизли, Локс Пратт Драко Малфой, Жонни Флинн эса Люциус Малфой ролини бажаради.
Сериалга қуйидаги актёрлар ҳам қўшилади: Симус Финниган ролида Лео Эрли, Парвати Патил ролида Алессия Леони, Лаванда Браун ролида Сиенна Муса ва Корнелиус Фадже ролида Берти Карвел.
Аввалроқ HBO Max телеканали ўзининг янги “Гарри Поттер” сериалининг актёрлар таркибини эълон қилган эди.
Гарри Поттер ролини - Доминик Маклафлин, Гермиона Грейнжерни - Арабелла Стэнтон, Рон Уизлини эса Аластер Стаут ижро этади.