Халқаро рейтингларда Ўзбекистон юқори ўринларга кўтарилди

None
TASHKENT. Kazinform - 2022 йилги халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг рақамлаштириш бўйича ўрни сезиларли даражада кўтарилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Хусусан, Жаҳон банкининг «GovTech Enablers» индексига мувофиқ, рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар бўйича Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 65 поғона юқорилади.

«GovTech Maturity Index» натижаларига кўра, ҳукумат ва давлат хизматлари сектори бўйича эса 37 поғона юқорилаб, 198 мамлакат ичида рақамли трансформация соҳасида етакчи мамлакатларнинг «А» гуруҳига кирди.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ҳар 2 йилда бир марта ўтказиладиган «Электрон ҳукумат» рейтингининг жорий йилги натижасида Ўзбекистон бир йўла 18 поғона юқорилаб, «юқори/жуда юқори ривожланувчи» мамлакатлар қаторига кирди.

«Oxford Insights» томонидан ўтказилган «Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси» («Government Artificial Intelligence Rea dines Index» таҳлилида 2022 йил Ўзбекистон 160 та давлат ичида 14 поғона юқорилади.

«Open data Inception«нинг 2022 йилги таҳлилига кўра, дунёнинг 201 та мамлакатлари орасида очиқ маълумотлар манбалари ва улар сони бўйича Ўзбекистон 124 та очиқ маълумотлар манбалари билан 4-ўринни эгаллаган. 2021 йилда мазкур кўрсаткичда 99 та манба билан 5-ўринни эгаллаган.

Буюк Британиянинг халқаро нуфузли Cable.со ташкилоти томонидан 233 та давлат орасида Ўзбекистон Республикаси мобил интернет нархи энг паст бўлган давлатлар қаторига киритилди. Мазкур рейтингда Ўзбекистон 21 ўриндан (2021 йил 1-ярим йилликда) 15 ўринга (2022 йил 1 ярим йилликда) кўтарилди.

Шунингдек, «Inclusive Internet» индексида Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан 5 поғона кўтарилиб, 2022 йилда 61-ўринни эгаллади.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар
telegram