08:40, 20 Март 2024 | GMT +5
Халқаро Ошиқ отиш федерацияси ташкил этилди
ASTANA. Кazinform - 18 март куни Астанада расман Кўчманчиларнинг халқаро ошиқ отиш федерацияси ташкил этилди. Мазкур ташкилот 12 март куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган.

Ошиқ отиш федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, Парламент депутати, «Respublica» партияси фракцияси аъзоси Олжас Қуспеков федерация президенти этиб сайланди.
Қозоғистон, Туркия, Руминия, Мўғулистон, Қирғизистон, Венгрия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Хитой, Испания ва Саха Республикаси (Россия) аъзоликка ариза топширди. Шубҳасиз, келажакда аъзо давлатлар сони кўпаяди.
Федерация Бутунжаҳон Этноспорт уюшмасига қўшилиш, 5-Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлариига тайёргарлик кўриш ва ушбу ўйин доирасида биринчи жаҳон чемпионатини ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.