Халқаро Орол туризми ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

TASHKENT. Kazinform - Жорий йил 17-19 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасида Халқаро Орол туризми ҳафталиги доирасида муҳим тадбирлар бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Халқаро Орол туризми ҳафталиги бўлиб ўтмоқда
Фото: Maqsad Habibullaev/UzA

Ушбу тадбирларда иштирок этиш учун Оролбўйига ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар Нукус халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Дастлабки куни иштирокчиларнинг Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейига, Хўжайли туманидаги тарихий обидаларга саёҳати ташкил этилди.

Ҳафталикнинг иккинчи кунида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро илмий-амалий конференцияси, “Open-air” концерт дастури режалаштирилган. Шунингдек, ҳафталик доирасида “10000 қадам” жамоатчилик лойиҳаси, кўчат экиш акцияси, бадминтон бўйича мусобақа, “Орол балиқларидан 99 хил таом” гастрономик фестивали, ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистондан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар