Халқаро эксперт Қозоғистондаги атом энергетикаси ҳақида ўз фикрини билдирди

None
Фото: Jeff Overs/Getty Images
ASTANA. Kazinform – Британия NNWI маркази президенти Тим Йео Қозоғистонда атом энергетикаси ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш самарали бўлишини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш зарур, шунинг учун узлуксиз электр энергияси ишлаб чиқаришни таъминлаш учун соҳа вакиллари билан доимий алоқада бўлиш керак. Бу тўғридан-тўғри нархларнинг ўзгариши билан боғлиқ. Қайта тикланадиган энергия манбаларига ҳам, атом энергетикасига ҳам иқлим ўзгариши тенденциялари таъсир қилади», – деди Тим Йео Астанадаги энергия хавфсизлиги бўйича ўтказилган анжуманда.

Шу муносабат билан у дунё мамлакатларида энергия ресурсларини етказиб беришда долзарб муаммолар мавжудлигини айтди.

«Қозоғистон бу соҳадаги диверсификация қадамлари ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ишга тушириши, шунингдек, атом энергетикасини жорий этишдан фойда кўриши мумкин. Кейинги 12 ой ичида биз жаҳон энергетика бозоридаги муаммолар қанчалик мураккаб эканини пайқадик. Бундай шароитда нархларнинг кескин ўсиши ва энергия таъминотидаги қийинчиликлар бўлиши мумкин. Биз ишонамизки, атом энергетикасига сармоя киритиш натижасида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи чиқиндилар камаяди ва энергия хавфсизлиги таъминланади», – деди эксперт.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар
telegram