Халқ штаби: АЭС КЎБ ривожланишига янги туртки беради

ASTANА. Кazinform - АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаш бўйича Халқ штаби аъзолари мамлакатнинг нефть пойтахти Атирауга ташриф буюрди.

Қошанов
Фото: АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаш бўйича Халқ штаби

У ерда олимлар, эксперт бирлашмалари, ИЭС ишчилари, ишлаб чиқарувчилар, нефть, газ ва кимё саноати вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Вилоят аҳолиси саноат ва иқтисодиётни янада муваффақиятли ривожлантириш учун мамлакатнинг энергетик мустақиллигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, АЭС қурилишини фаол қўллаб-қувватлади.

Халқ штаби: АЭС КЎБ ривожланишига янги туртки беради
Фото: АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаш бўйича Халқ штаби

С.Ўтебаев номидаги Атирау нефть ва газ университетида вилоятдаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва ёш олимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Штаб аъзолари Давлат раҳбарининг кўрсатмаларига мувофиқ илм-фанни ривожлантириш, олимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга давлат томонидан катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бугунги кунда илмий жамоатчилик олдида инновацион технологиялар ва ишланмаларни саноат ишлаб чиқаришига жорий этишдек улкан вазифалар турибди. Бу борада АЭС мамлакатнинг илмий салоҳиятини оширишда алоҳида аҳамиятга эга. Бу ҳақда ўтган асрнинг 50-йилларида халқнинг донишманд олими Қаниш Сатбаев айтган эди.

“Биз барчамиз мамлакатимиз илмий-техника тараққиёти билан бирга ривожланишини истаймиз. Атом электр станцияси бу имкониятларни сезиларли даражада кенгайтиради. Бу замон талаби ва биз бу масалада хотиржам бўла олмаймиз. Шу боис, Атирау вилоятининг сизлардек дунёқараши кенг арбоблари, олимлари бу ташаббусни қўллаб-қувватлашига ишонаман”, — деди Мажилис спикери Ерлан Қошанов йиғилиш иштирокчилари олдидаги нутқида.

Халқ штаби: АЭС КЎБ ривожланишига янги туртки беради
Фото: АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаш бўйича Халқ штаби

 

Олимлар олдида депутатлар Д.Турғанов, А.Сарим, Р.Заитовлар сўзга чиқиб, АЭС глобал тенденция ва мамлакат олдида турган бугунги вазифаларга жавоб эканлигини таъкидладилар. 2050 йилга бориб, глобал атом энергияси ҳажми 3 баробар ортади. Мажилис аъзолари бўлажак референдумда барча юртдошларнинг иштирок этиши мамлакат келажагини белгилаш имконияти сифатида муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди. Шундай қилиб янги сиёсий маданият шаклланади. Тинч атом шаҳарлардаги мураккаб экологик вазиятни ҳал қилиш имконини беради. Бу масала, айниқса, Атирау учун долзарбдир.

Ўз навбатида Ядро физикаси институти бош директори С.Сахиев, Атом саноатини ривожлантириш ассоциацияси раиси A.Toқтаров сўзга чиқиб, янги авлод атом реакторларининг хавфсизлиги ва экологик тозалиги, мамлакат АЭС қуриш учун юқори кадр ва ресурс салоҳияти ҳақида атрофлича тўхталди.

Халқ штаби: АЭС КЎБ ривожланишига янги туртки беради
Фото: АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаш бўйича Халқ штаби

 

Атирау ИЭС жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда Штаб аъзолари ИЭС тизимларининг нормал ишлаши учун барқарор ва ишончли энергия манбаи зарурлигини таъкидладилар. Бугунги кунда Атирау вилояти кўп ҳолларда энг юқори юкланиш пайтида Россиядан етказиб бериладиган энергияга қарамдир. Катта молиявий харажатлардан ташқари, энергия етишмаслиги ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал қилишга имкон бермайди. Тез кунларда мамлакатнинг ғарбий ҳудудларини ягона энергетика тизимига улаш ишлари бошланади. Бу АЭС энергиясидан фойдаланишни таъминлайди ва ҳудуднинг хорижий етказиб берувчиларга қарамлигини бартараф этади.

Республика ҳудудидаги пропилен ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан бири бўлган «Kazakhstan Petrochemical Industries Inc.» МЧЖ заводида Штаб аъзолари нефть, газ ва кимё саноати вакиллари билан АЭС қурилишининг боришини муҳокама қилдилар. Айниқса, Давлат раҳбари томонидан чинакам меҳнаткашларга алоҳида эътибор қаратилиб, келгуси йилни “Ишчи касблари йили” деб эълон қилингани алоҳида таъкидланди. Юқори технологияли саноат ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш, Давлат раҳбарининг 2029 йилгача мамлакат ялпи ички маҳсулотини икки баравар ошириш тўғрисидаги топшириғи ижросини таъминлашнинг асосий омили ишончли ва барқарор энергия манбаидир. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, АЭС йирик саноат ишлаб чиқаришларининг эҳтиёжларини тўлиқ қоплайди. Завод ишчилари, нефть, газ ва кимё саноати вакиллари атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишни бир овоздан қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Халқ штаби: АЭС КЎБ ривожланишига янги туртки беради
Фото: АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаш бўйича Халқ штаби

 

Шундан сўнг Штаб аъзолари “Даулет” саноат зонаси корхоналари ходимлари билан учрашди. Бу ерда кийим-кечак, нон, қандолат, макарон, гўшт консервалари, ичимлик суви, қурилиш аралашмалари ва бошқа кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлайди. Бошқа ҳудудларда бўлгани каби бу ерда ҳам тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳозирги энергия тақчиллиги янги технологияларни ишга туширишга имкон бермаётгани, ишлаб чиқариш ривожига тўсқинлик қилаётганини таъкидлади. Кўплаб истиқболли лойиҳалар электр энергияси етишмаслиги сабабли амалга оширилмаяпти. Шу боис ишбилармонлар АЭС қурилишини алоҳида қўллаб-қувватладилар. Тинч атом КЎБ ривожланишига ва янги, дадил бизнес ғояларини амалга оширишга янги туртки беради.

Умуман олганда, Атирау вилояти аҳолиси мамлакатнинг муҳим саноат минтақаларидан бири сифатида барча қозоғистонликларни 6 октябрь куни бўлиб ўтадиган референдумга келишга ва АЭС қурилишини қўллаб-қувватлашга таклиф қилмоқда. АЭС иқтисодиёт ривожига янги энергия берадиган ва Мустақил Қозоғистон шаклланишининг янги саҳифасини очадиган келажак лойиҳасидир.

Сўнгги хабарлар