Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасига миллий маданий-тарихий ёдгорлик мақоми бериш таклифини қўллаб-қувватлайман – ҚР Президенти
«Биз маданий меросимизни улуғлашимиз керак. Мамлакатимизни модернизация қилишда «юмшоқ куч» имкониятларидан самарали фойдаланиш зарур. Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги «КazAID» халқаро тараққиёт агентлиги бу борадаги ишларни олиб бориши керак. Кўпгина мамлакатларда бундай ташкилотлар миллий бренд, тарих ва маданиятни тарғиб этади. Бу давлатнинг ижобий имиджини шакллантиришга ёрдам беради. Ташқи сиёсий ташаббусларни амалга ошириш учун қулай шароит яратади. Бу тадбиркорларнинг дунёда обрўсини оширишга ёрдам беради. Яқинда Мажлис депутати Жулдиз Сулейменова миллий қадриятларни улуғлаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳам жуда ўринли ташаббус», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбари қозоқ маданияти турли соҳаларни ўз ичига олишини таъкидлади.
«Халқимиз аждодлардан қолган бой меросга эга. Уни замон талабларидан келиб чиқиб модернизация қилиш ва бутун дунёга тарғиб қилиш керак. Масалан, ёнимизда жойлашган Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси бой тарихимиз рамзидир. Унинг миллат маънавиятида тутган ўрни алоҳида эканини биласиз. Ушбу мақбарага миллий маданий-тарихий ёдгорлик мақоми бериш таклифи илгари сурилди. Мен буни қўллаб-қувватлайман», – деди ҚР Президенти.
Муаллиф: Марлан Жиембай