Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлади, деб хабар беради ЎР Президенти матбуот хизмати.

Ўзбекистон ва Туркманистон байроқлари
Фото: ЎР Президенти матбуот хизмати

Бўлажак музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, 21-22 апрель кунлари Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бўлди.

Сўнгги хабарлар