Грузияда янги карантин ва изоляция қоидалари жорий қилинди

TBILISI. НОВОСТИ-ГРУЗИЯ - Kazinform – Грузия ҳукумати янги қарор қабул қилди. Унга кўра, инфекцияни юқтирган бемор билан яқин алоқада бўлган шахслар изоляция ёки тест топширмастан зудлик билан карантинга олиниши керак, деб хабар беради Kazinform «Новости-Грузия» агентлигига асосланиб.
None
None

Грузия Касалликларни назорат қилиш ва жамоат саломатлигини сақлаш миллий маркази раҳбари Амиран Гамкрелидзенинг сўзларига кўра, бугунги кунда Грузияда симптомсиз беморлар сони 30% дан 40% гача ўзгариб турибди.

Симптомсиз беморлар 12 кунлик карантин ва изоляциядан сўнг одатий турмуш тарзига қайтишлари мумкин. Бундай ҳолда, тест топширмайди.

Агар беморлардан бирида изоляция пайтида касаллик белгилари пайдо бўлса, улар бу ҳақда шифокорга хабар беришлари ва ПЗР текширувидан ўтишлари керак. Агар тест натижаси мусбат бўлса, бемор ишлаб чиқилган протоколга мувофиқ уйга ёки касалхонага юборилади.

Бундан ташқари, мамлакатга келувчи фуқаролар учун карантин қоидалари ўзгарган. Чет элдан келганлар карантинга юборилади, аммо саккизинчи куни улар лаборатория ПЗР текшируви эмас, антитана асосида юқори сифатли «тезкор тест» топширади.

Агар тест натижаси манфий бўлса, улар карантиндан чиқиши мумкин. Ва агар тест натижалари шубҳа туғдирса, лабораторияда ПЗР тест топширади.

«Бундай чоралар одамлар карантин ёки изоляцияда беҳуда кутмасликлари учун қабул қилинмоқда», - деди Гамкрелидзе.

Марказ раҳбари коронавирусга қарши эмлаш 2021 йилнинг баҳорида амалга оширилади, деб ҳисоблайди.

«Етти миллиард кишини бир вақтнинг ўзида эмлаш мумкин эмаслиги аниқ. Шунинг учун асосий устуворлик самарали дориларга берилади», - деди Гамкрелидзе.


Сўнгги хабарлар