Грузияда туризм ривожланмоқда: даромад 1,3 миллиард доллардан ошди

ASTANA. Kazinform – 2025 йилнинг иккинчи чорагида Грузияга 1,8 миллион нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,9 фоизга кўп, деб хабар берди 1TV.ge портали.

Туристический поток в Грузию вырос на 7%
Фото: Georgia Travel

Грузия Миллий статистика хизматининг маълумотига кўра, туризмдан тушган даромад 3,5 миллиард ларини (1,295 миллиард АҚШ доллари) ташкил этган. Бу ўтган йилга нисбатан 0,6 фоизга юқори.

Ташриф буюрганларнинг асосий қисмини 31–50 ёш оралиғидаги фуқаролар ташкил этди – 44,2 фоиз. Аёлларнинг улуши 41,8 фоизни ташкил қилди.

Саёҳатларнинг 80,1 фоизи узоқ муддатли дам олиш мақсадида, 15,8 фоизи бир кунлик, 4,2 фоизи аралаш мақсадларда бўлган.

Энг кўп турист келган давлатлар қуйидагилар:

  • Россия – 309,4 минг нафар (22,4%)
  • Туркия – 242,9 минг (17,6%)
  • Арманистон – 148,9 минг (10,8%)

Энг оммабоп йўналишлар:

  • Тбилиси – 928 минг турист
  • Ажария автономияси – 629 мингдан зиёд.

Саёҳатларнинг 49,4 фоизи асосан дам олиш ва кўнгилочар мақсадларда амалга оширилган. Саёҳатнинг ўртача давомийлиги 5,3 тунгача ошган.

Қайд этилишича, туристик саёҳатларнинг 78,1 фоизи такрорий бўлган. Бу эса Грузиянинг хорижий сайёҳлар учун жозибадорлигидан далолат беради.

Шу билан бирга, умумий харажатлар ҳажми ошганига қарамай, бир туристга тўғри келадиган ўртача харажат 6 фоизга камайиб, 2 116,8 ларини (тахминан 784 доллар) ташкил этган.

Сўнгги хабарлар