Греция тиббиёт ходимларидан мажбурий эмланишни талаб қилмоқчи

BRUSSELS. Kazinform - Греция Ҳукумати эмлаш кампаниясини фаоллаштириш чораларини кўрмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Душанба куни Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис пандемияга қарши кураш бўйича янги чора-тадбирлар тўпламини эълон қилди.

Европанинг энг машҳур сайёҳлик йўналишларидан бири сифатида Греция ҳам пандемиянинг тўртинчи тўлқини хавфига дуч келмоқда.

Греция Ҳукумати раҳбарининг айтишича, қариялар уйлари, хусусий ва давлат шифохоналарида маҳаллий тиббиёт ходимлари COVID-19 га қарши эмланишлари шарт.

«Баъзи одамлар фикри туфайли мамлакат энди ёпилмайди. Хавф Грецияда эмас, балки эмланмаган грекларда «, - деди К. Мицотакис.

Грецияда эмланмаган тиббиёт ходимлари 16 августдан ишдан бўшатилади.

Шунингдек, фақат эмланган аҳоли ва сайёҳлар бар, кинотеатрлар, театрлар ва бошқа кўнгил очиш жойларига киришлари мумкин.

11 миллион аҳолиси бўлган Грецияда ҳозирги вақтда аҳолининг 41 фоизи эмланган.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар