Гонконг аэропортида ногиронлар аравачасидан миллионлаб долларлик кокаин топилди

ногиронлар аравачаси
Фото: pixabay.com.

Гонконг халқаро аэропортида электр ногиронлар аравачаси ёстиқларига яширилган 11 кг кокаин топилди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

51 ёшли эркак шанба куни божхона расмийлаштирувидан ўтаётганда, қиймати тахминан 1,5 миллион доллар бўлган юк топилган.

Шанба куни Кариб денгизидаги Синт-Мартен давлатидан Париж орқали келган эркак ҳибсга олинди.

Агар хавфли гиёҳванд моддалар савдосида айбдор деб топилса, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Божхона ходимларининг сўзларига кўра, гумонланувчи ногиронлар аравачасини икки бўлак юкдан бири сифатида мамлакатга олиб келган.

Ногиронлар аравачасини кўриб, божхоначилар шубҳаланган - бунинг сабаби ҳам бор. Текширув давомида аравача ўриндиғининг ёстиғи ва суянчиғи ўзгартирилгани маълум бўлди. Эркакнинг айтишича, ўртоғи унга ногиронлар аравачасини қарзга берган.

Воқеа юзасидан тергов бошланган.

Охирги статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда божхона текширувлари чоғида аниқланган хавфли гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ҳолатлар сони 931 тани ташкил этган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 906 тани ташкил этган эди.

Аэропортларда ногиронлар аравачасида яширинган гиёҳванд моддалар топилиши биринчи марта эмас.

Ноябрь ойида Нью-Йорк расмийлари ногиронлар аравачаси ғилдиракларидан топилган 450 минг долларлик кокаинни мусодара қилган эди.

2022 йил сентябрь ойида Италиянинг Милан шаҳрида моторли ногиронлар аравачасининг қопламасидан қарийб 1,6 миллион долларлик кокаин топилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram