Головкин - Канелонинг учинчи жангига ноёб камар тикилди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) Геннадий Головкин (42-1-1, 37 КО) ва Саул Алварес (57-2-2, 39 КО) ўртасидаги учинчи жангга тикилган ноёб камарни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.

«Сапотеки» махсус камари Мексикадаги худди шу номдаги ҳинду қабиласи ҳунармандлари томонидан тайёрланган. Шунингдек, бу камар «Ягуар жангчисининг камари» деб номланган, қирралари бўйлаб йиртқичнинг «тирноқлари» билан безатилган.

Головкин ва Канело ўртасидаги учинчи жанг 17 сентябр куни Лас-Вегасдаги (АҚШ, Невада штати) T-Mobile Arena рингида бўлиб ўтади. Бўлажак жанг ғолиби супер ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвонига эга бўлади - ҳозирда бу унвон «Канело»га тегишли.

Фото: Twitter.com/MichaelBensonn

Сўнгги хабарлар
telegram