Гольф: Ўзбекистондаги “Ipak yo‘li” турнирида 8 та жамоа иштирок этади

TASHKENT. Kazinform — Бугун, 29 май куни Тошкент шаҳрида жойлашган гольф майдонида “Ipak yo‘li-2025” халқаро гольф турнири бошланади, деб хабар беради UzA.

турнир
Фото: Minsportuz

Учинчи бор ўтказилаётган мазкур “Ipak yo‘li-2025” халқаро турнирида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва Россиянинг 8 та гольф жамоаси иштирок этади.

Ўзбекистон гольф федерацияси томонидан Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур “Ipak yo‘li” халқаро турнирига 2023 йилда асос солинган.

Ўтган йиллар давомида илк мусобақа Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида, иккинчи турнир Туркиянинг Анталия шаҳрида муваффақиятли ўтказилган эди.

Тошкентда бошланаётган “Ipak yo‘li-2025” мусобақалари 1 июнга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Илья Сибирцев Канадада учта олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар