14:12, 14 Декабрь 2022 | GMT +5
Глобал компаниялар сертификатини олган ІТ мутахассисларига Қозоғистонда имтиёзлар берилади
ASTANA. Kazinform - Тегишли имтиҳондан ўтган ва глобал компаниялар сертификатини олган қозоғистонликларга ишга жойлашишда имтиёзлар берилади. Бу ҳақда ОАВ вакиллари иштирокидаги брифингда Фан ва олий таълим қўмитаси раиси Дархан Ахмет-Заки маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Агар ахборот технологиялари соҳасини оладиган бўлсак, тегишли имтиҳондан ўтиб, «НР», «HUAWEI» каби компаниялардан сертификат олса, ишга жойлашиш осонроқ бўлади. Зеро, бугунги кундаги йирик компанияларнинг талаби назарий билим билан бирга касбий билимга ҳам эга бўлишдир. Бундай профессионаллик қисқа муддатли курслар орқали таъминланади»
, - дейди Дархан Ахмет-Заки.
Қўмита раиси ушбу ташаббус бакалавриат, магистратура ва докторантура йўналишларида таҳсил олганларнинг диплом ва касбий маҳоратини инкор этмаслигини таъкидлади.
Муаллиф: Алихан Асқар