Гидромелиорация-қурилиш институти қайта тикланади

ASTANA. Kazinform - Тараздаги гидромелиорация ва қурилиш институти қайта тикланади. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Фан ва технологиялар бўйича Миллий кенгаш йиғилишида маълум қилди.

ақорда
Фото: Ақорда

“Биз Тараздаги гидромелиорация ва қурилиш институтини тиклашга қарор қилдик. Таълим муассасаси моддий-техник жиҳатдан тўлиқ таъминланиши керак. Сейсмология институтининг аҳволи ҳам яхши эмас. Ҳукуматга мазкур институтнинг илмий салоҳиятини ошириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлашни топширдим. Шунингдек, сейсмология ва сейсмик режим мониторинги воситаларини ишлаб чиқиш бўйича фойдали таклифлар ишлаб чиқилиши керак.

Менинг топшириғим билан Алмати ҳудудида махсус сейсмологик тадқиқотлар ўтказилади. Маъмурият уч йиллик илмий-тадқиқот ишлари учун маблағ ажратади. Энергетик фалокатлар, эпидемиялар ва қурғоқчиликларни башорат қилиш ва олдини олиш масаласи жуда муҳимдир. Масъул вазирликлар тегишли соҳани, ҳокимликлар эса ҳудудларни ривожлантириш дастурларини кўриб чиқиши керак. Хусусан, фавқулодда вазият хавфи мавжудлигини диққат билан ўрганиш керак. Илмий жамоатчиликни бу ишга сафарбар қилиш керак. Яъни гидрология, иқлимшунослик, география, муҳандислик ва бошқа соҳалар бўйича мутахассисларни жалб қилиш зарур.

Яна такрор айтмоқчиманки, давлат органлари барча ҳолатларда сифатли илмий хулосаларга таяниши керак. Бу - жуда муҳим вазифа. Қарорлар ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, аниқ асосланиши ва қабул қилиниши керак. Вазиятни таҳлил қилиш ва башорат қилиш учун олимлар тадқиқот марказларида зарур жиҳозларга эга бўлишлари керак”.

Сўнгги хабарлар