Германиянинг «Яшил Марказий Осиё» ташаббусида Қозоғистон муҳим рол ўйнайди

«Германия ва Қозоғистон интилаётган иқтисодиётни декарбонизациялаш ҳам - муҳим воқеадир. Тажриба, барқарор сармоя ва замонавий технологияларга бой немис компаниялари Қозоғистон 2060 йилга бориб режалаштираётган иқлим бетарафлигига эришишга катта ҳисса қўшиши мумкин. Қозоғистон Германиянинг «Яшил Марказий Осиё» ташаббусида ҳам муҳим рол ўйнайди. Унинг ёрдами билан биз иқлим ўзгариши ва минтақадаги можароларнинг олдини олиш бўйича трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамламоқчимиз», деди Маттиас Лютенберг Қозоғистон ТИВда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Шунингдек, Германия вакили, Қозоғистонга ташриф алоҳида бўлганини таъкидлади.
«Икки томонлама ҳамкорлигимизни кейинги 30 йил ичида янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш учун кўплаб сабаблар бор. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги, хусусан, вазир ўринбосари, меҳмондўстлигингиз учун яна бир бор ташаккур. Мана шундай қутлуғ кунда Қозоғистонда бўлганимдан жуда хурсандман», - деди меҳмон.
Муаллиф: Али Ибраев