Германияликларнинг 45 фоизи сунъий интеллектни таҳдид деб билади
ASTANA. Kazinform — Германия аҳолисининг қарийб ярми сунъий интеллект туфайли ҳаёт сифатининг ёмонлашишини кутмоқда, деб хабар беради DW.
Германия аҳолисининг 45 фоизи сунъий интеллектдан (СИ) фойдаланиш кейинги беш йил ичида уларнинг ҳаёт сифатини ёмонлаштиради, деб ҳисоблашади, 38 фоизи эса унинг яхшиланишини кутмоқда. Бу Deutschlandtrend томонидан ўтказилган сўровномада маълум бўлди. Сўровнома 30-31 март кунлари телефон ва интернет орқали 1316 киши орасида ўтказилди.
Респондентларнинг учдан икки қисми (64%) СИ бандликни камайтириши мумкинлигига ишонишади. Шунингдек, 90 фоиздан ортиғи ҳам СИ сохта янгиликлар ва дипфейклар орқали ахборотни ишончли ажрата олмаслик хавфини туғдиради, деб баҳолаган.
Энг оптимистик фикрни «Союз-90/Яшиллар» партияси тарафдорлари (52%) билдирмоқда, энг пессимистлар эса чап қанот партияси тарафдорлари (55%). Бундан ташқари, Германия учун муқобил партияси тарафдорларининг деярли ярми технологияга ишонмасликларини айтишди.
СИ ҳали ҳам иш жойида кенг қўлланилмайди. Фақат ҳар бешинчи немис фуқароси уни мунтазам равишда ишлатади, аксарият эса — уни ўз хоҳишига кўра қўллайди.
Ifo институтининг маълумотларига кўра, компания томонидан жорий этилган сунъий интеллект ўрганиш имкониятларини оширади ва назоратни кучайтиради.