Германиядаги йирик бизнес туризм кўргазмасида Қозоғистон тақдим этилди
Кўргазмада 80 мамлакатдан 14 мингдан ортиқ халқаро тадбирлар ташкилотчилари, саноат халқаро ассоциациялари, шаҳар ва мамлакат туризмини ривожлантириш вакиллар иштирок этди.
Қозоғистон делегацияси «Kazakh Tourism» АЖ бошчилигидаги «Astana Invest», «Kazakhstan Investment Development Fund» Қозоғистон инвестицияларни ривожлантириш жамғармаси, Rixos Water World Aktau, Karavansaray Turkistan каби туризм соҳаси вакиллари ҳамда Turan Asia, Kompas, Empire Travel Qazaqstan туроператорлари иштирок этди.
Кўргазма давомида Қозоғистон делегацияси раҳбари, «Kazakh Tourism» бошқаруви раиси Талғат Аманбаев 10 та давлатдан келган ҳамкорлар билан 20 дан ортиқ B2B учрашувларини ўтказди ва улар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш ва умид билдирди.
IMEX Frankfurt - бу тадбир саноати ва рағбатлантирувчи туризм (MICE туризм) учун энг йирик йиллик халқаро савдо ярмаркаси.
Кўргазмада 172 мамлакатдан 3439 та экспонент, 83 давлатдан ташкилотчилар томонидан таклиф этилган 3817 харидор иштирок этмоқда.
Германия Европадаги энг йирик MICE туризм бозори ва дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.