Германияда социализм давридаги панелли уйларга талаб рекорд даражада ошди
1970 йилда ГДРда WБС 70 (Wohnungsbauserie 70) серияли панелли уйлар қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Улар 1973 йилда қурила бошланди. 1990 йилга келиб Шарқий Германияда 1,3 миллионга яқин янги квартира фойдаланишга топширилди. Берлиндаги Марцан ёки Йенадаги Лобеда каби шаҳарчаларнинг чеккасида бутун панелли микрорайонлар пайдо бўлди.
Германия қайта бирлашгандан сўнг, кўплаб панелли уйлар бузиб ташланди, қайта қурилди ёки модернизация қилинди. Яқинда уларнинг баъзилари меъморий ёдгорлик сифатида эътироф этилди.
BILD журналисти Мэнди Кюнаст ёзганидек, Хемниц жанубидаги Фриц Геккерт номидаги ҳудудда да бундай квартираларни ижарага олиш учун навбатлар мавжуд. Баъзи уйларда бўш жой қолмаган. Асосий сабаб - ижара нархининг пастлиги, ойига тахминан 300-500 евро. Кюнаст уй-жой танқислиги мавжуд бўлган бугунги Германия учун бундай нархларни "эртак" деб атайди. Бундан ташқари, чеккадаги кўплаб уйлар ўрмоннинг чиройли кўринишини тақдим этади.
BILD ўқувчилар ўртасида панелли уйда яшашни тасаввур қила оладими ёки йўқми, интерактив сўров ўтказди. 50 мингга яқин респондентнинг 61 фоизи ижобий, 39 фоизи эса салбий жавоб берган.