Германияда кузгача CОVID-19 га қарши янги чоралар кўрилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Германия соғлиқни сақлаш вазири Лаутербах CОVID-19 нинг ҳалокатли тўлқини хавфи ҳақида огоҳлантирди ва янги коронавирус инфекцияси ҳолатларини камайтириш бўйича режа тайёрланаётганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Deutsche Wеlleга таяниб.

Германия соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах янги коронавирус инфекцияларини юқтириш ҳолатларини камайтириш учун зарур чоралар кўрилмаса, CОVID-19 нинг янги ҳалокатли тўлқини хавфи ҳақида огоҳлантирди.

«Агар биз кузни худди шундай бошласак - қўшимча ҳимоя чораларисиз, ниқобларсиз, ҳеч нарсасиз - бу юқтирганлар сони кескин кўпайишини ва интенсив терапия бўлимлари тўлиб кетишини англатади», - деди у Deutsche Presse-Аgenturга (dpa) Вашингтонга ташрифи давомида.

Немис сиёсатчиси эпидемияга қарши янги чора-тадбирлар зарурлигини таъкидлаб, улар амалга оширилишини айтди. У тайёрланаётган аниқ қадамлар ҳақида маълумот бермади, балки турли идоралар, жумладан, Адлия вазирлиги билан ёпиқ маслаҳатлашувлар олиб борилаётганига ишора қилди. Жорий чора-тадбирлар 23 сентябрда тугайди, шу вақтгача расмийлар инфекциялар сонини камайтириш бўйича янги режани қабул қиладилар, - дея қўшимча қилди Лаутербах.

Коронавирусга қарши иккинчи кучайтирувчи эмлаш имкониятини шарҳлар экан, Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари кекса одамларни хавф-хатарга берилмасликка ва SARS-CоV-2 нинг янги вариантларига мослаштирилган вакцинани ҳозир кутмасликка чақирди. Шу билан бирга, модификацияланган вакцина, унинг сўзларига кўра, сентябр-октябр ойларида кутилмоқда.

АҚШга ташрифи чоғида Лаутербах бошқа масалалар қаторида АҚШ расмийлари билан коронавирусга қарши кураш ва бўлажак пандемияларга тайёргарлик бўйича фикр алмашди. Бошқа масалалар қаторида у иммунолог ва АҚШ президентининг пандемия бўйича маслаҳатчиси Энтони Фауcи билан учрашди.

Шу билан бирга, ўтган кун давомида Германияда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари расмий сони 107 819 нафарни ташкил этган бўлса, роппа-роса бир ҳафта олдин бу кўрсаткич 109 694 нафарни ташкил қилган эди. Охирги 24 соат ичида 113 киши (бир ҳафта олдин 115) инфекция оқибатларидан вафот этган. Ҳар 100 000 аҳолига етти кунлик ўртача инфекциялар 740,3 ни ташкил қилади. Бир ҳафта олдин у 719,2, бир ой олдин - 488,7 эди.

Шу билан бирга, мутахассислар инфекцияларнинг ҳақиқий сони Роберт Кох институти (РКИ) томонидан рўйхатга олинганидан анча юқори эканлигига аминлар, чунки барча беморлар ПЗР тестларидан ўтмайдилар ва фақат бундай тестларнинг натижалари расмий равишда статистик ҳисобга олинади. с

Фото: Sven Simon/picture alliance

Сўнгги хабарлар
telegram