12:27, 17 Август 2023 | GMT +5
Германияда ҳайдовчи ёнаётган машинани пиво билан ўчирди
BERLIN. Kazinform – Шанба куни тушдан кейин Германиянинг шимоли-шарқида бир оила: 36 ёшли эркак, унинг хотини ва икки фарзанди автобанда машина ҳайдаб кетаётган эди. Бирдан машина капоти остидан тутун чиққан. Ёнғинни пайқаган ҳайдовчи дарҳол йўл четида тўхтаган, оиласини машинадан туширган ва ўт ўчирувчиларни кутмасдан, ўзи ҳаракат қилишга қарор қилган, деб хабар беради Kazinform DWга таяниб.

У тезда машина юкхонасидан бир қути пиво чиқариб, ёнаётган машинасига қуя бошлаган. Оловни тўлиқ ўчириш учун унга саккиз шиша пиво керак бўлган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар фақат ёнғин оқибатларини бартараф этган. Кейинчалик маълум бўлишича, ёнғинга двигательдаги носозлик сабаб бўлган. Афсуски, машинани таъмирлаш мумкин эмас, аммо ақлли ҳайдовчининг ўз вақтида қилган ҳаракати автобанга жиддий зарар етказилишининг олдини олди.