Германияда автотураргоҳ ходими паркоматлардан миллион евро ўғирлади

ASTANА. Каzinform — Бавариянинг Кемптен шаҳрида полиция автотураргоҳ ходими ва унинг рафиқасини кўча паркоматларидан миллион евродан ортиқ пул ўғирлагани учун ҳибсга олди, деб хабар беради BBC.

паркомат
Фото: BILDAGENTUR-ONLIN

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, эркак Паркоматлардан бир неча бор пул ўғирлаб, уни рафиқасининг ҳисобига ўтказган.

Ўғирлик гумони кредит ҳисобот агентлиги прокурорларни пул ювиш схемаси ҳақида огоҳлантиргандан сўнг пайдо бўлди. Октябрь ойида прокурорлар гумондорларнинг бир нечта банк ҳисобларига мунтазам равишда пул ўтказилаётгани ҳақида маълумот олишди.

24 ноябрь куни тинтув ўтказилди ва эр-хотин ўша куни ҳибсга олинди. Автотураргоҳ ходими 40 ёшда ва унинг рафиқаси 38 ёшда. Уларнинг исмлари ҳукм чиқарилгунга қадар ошкор қилинмаяпти.

Прокуратура 720 та ўғирлик бўйича ишни кўриб чиқмоқда. Ўғирланган маблағлар қанча вақт давомида тўплангани ҳозирча номаълум.

Кемптен мэри Томас Кихле воқеа ҳақида эшитгандан сўнг ҳайратда эканлигини билдирди. Шунингдек, у операцион жараёнларни кўриб чиқиш, мумкин бўлган камчиликларни аниқлаш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш учун комиссия тузилганини эълон қилди. У "айбсизлик презумпцияси тамойили тергов тугагунга қадар амал қилиши керак"лигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астанадаги пуллик автотураргоҳлар бепул тўхташ жойларидан қандай фарқ қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар