Германияда 46 миллион киши ишлайди ва яна 749 минг ишчи керак

Бирлашган Германияда ишчилар сони ҳеч қачон ҳозиргидан кўп бўлмаган: 46 миллион киши. Бу рекорд. Ўтган йилга нисбатан Германия Федератив Республикасида меҳнат қилаётганлар сони 291 минг кишига ошди. Бу ҳақда Kazinform DWга таяниб хабар беради.

Иш ўринлари
Фото: pixabay/Yuri_B

Иш билан таъминлаш бундан ҳам кўп бўлиши мумкин, чунки ҳозирда мамлакатда 749 мингта бўш иш ўрни мавжуд.

Немис иш берувчилари муносиб номзод излашда ўртача беш ой вақт сарфлайди, хорижлик мутахассислар ҳам кўриб чиқилади. Айниқса, соғлиқни сақлаш, қурилиш ва, албатта, IT-саноат бўйича мутахассислар керак. Мамлакатда ҳайдовчилар ва педагоглар етишмайди.

Бу чет элликлар учун яхши янгилик. Чунки Германия иқтисоди турғунлашган, аммо иш топиш имконияти юқори. Мамлакат ҳукумати энди хорижликларни ўзига жалб этмоқчи. Расмийлар мамлакатда яшовчи ва бу ердан бошпана сўраган чет эл фуқаролари учун иш шароитларини енгиллаштирди. Бу ерда ҳатто депортацияда узоқ вақт қолишни сўраган одамларга ишлашга рухсат берилди. Уларнинг сони 225 минг кишига яқин.

Сўнгги хабарлар