Германия ёзги вақтга ўтди
ASTANA. Kazinform — Жорий йил 29 мартга утар кечаси Европа Иттифоқи мамлакатларида соатлар бир соат олдинга сурилди, деб хабар беради DW.
Буларга Буюк Британия, Украина, Молдова ва аксарият Европа мамлакатлари киради. Бироқ, Исландия, Туркия, Беларусь ва Россия соатни ўзгартирмайди.
Ўзгариш Берлин вақти билан соат 02:00 да содир бўлди. Ҳозирда ёзги вақт даврида Берлин ва Москва ўртасидаги вақт фарқи 1 соатни ташкил этади. Қишки вақт даврида бу фарқ 2 соатни ташкил этган.
Бундан ташқари, 2025 йилда Forsа томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, немисларнинг атиги 23 фоизи вақтни ўзгартириш фойдали деб ҳисоблайди.
Респондентларнинг 74 фоизи ушбу амалиётни бекор қилишни қўллаб-қувватлайди ва 30 фоизи вақтни ўзгартириш натижасида уйқу бузилиши ва бу кайфиятнинг салбий таъсир қилишини бошдан кечираётганидан шикоят қилган.