Германия телевидениесида Орол денгизи ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Германиянинг «NDR» телерадиокомпанияси томонидан «Ўзбекистон: Оролбўйида янги ҳаёт» ҳужжатли филми намойиш этилди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Филмда Орол денгизи бир вақтлар дунёдаги тўртинчи энг катта кўл бўлгани айтилди. Бугунги кунда у қум, чанг ва шўр чўлга айланган, ҳозирда денгиз ҳудудининг атиги ўн фоизи сувга эга, шўрланиш ва қум бўронларидан ҳимоя қилиш мақсадида шўр тупроққа чидамли ўсимликлар экилган. «NDR» дастурда яқинда бу ҳудуд ўзининг бетакрорлиги билан ажралиб туриши ва сайёҳларни тобора кўпроқ жалб этиши ҳақида айтилди.

Фильм муаллифи таъкидлаганидек, Мўйноқ музейи ташриф буюрувчилар эътиборини ўзига жалб қилиши шубҳасиз. «Фильм ва фотосуратларда кўрсатилган саҳналар ўтмишни эслатади, чунки ўтмишда бу ҳудуд нафақат сайёҳлик, балки балиқ овлаш билан ҳам машҳур эди. Бу ерда балиқчилик флоти ва Мўйноқ балиқ консерва заводи бўлган. Буларнинг барчаси узоқ вақт иш бермади ва кўплаб аҳоли бу ҳудуддан кўчиб кетишга мажбур бўлди«, – дейилади филмда.

Ҳужжатли филмда маҳаллий халқ тақдири ҳақида ҳам ҳикоя қилинди. Хусусан, бепоён Орол денгизининг қуришини кўрган сўнгги тирик капитанлардан бири, 74 ёшли Али Шаддинов билан томошабинлар таништирилди.

Саёҳат таассуротлари билан ўртоқлашар экан, муаллиф суратга олиш гуруҳининг бир пайтлар кўл туби бўлган йўл бўйлаб узоқ юрганини эслатиб ўтади: «Аста-секин қуриган шўр кўлнинг ҳажмини тушуна бошлайсиз. Унинг майдони Бавария ерига тенг».

«NDR Fernsehen» Германия, Австрия ва Швейцарияда 7 миллионга яқин, Европада эса 8,7 миллион томошабинга эга.

Сўнгги хабарлар