Германия малакали муҳожирлар учун эшикларини очди

Германия ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш учун малакали мутахассисларни жалб қилмоқда. Қонун номзоднинг касбий тажрибаси ва Канада каби мамлакатларда қўлланиладиган тизимларга ўхшаш бошқа омилларни ҳисобга оладиган «балл тизими»ни назарда тутади.
Ўзгартиришлардан бирига кўра, 2023 йил 29 мартгача мамлакатга келган ва расмийлардан жавоб олмаган бошпана изловчилар ўз мақомини бошпана изловчидан иш қидираётган меҳнат мигрантига ўзгартириши мумкин.
Юқори малакали ишчиларга Германияга кўпроқ қариндошларини олиб келишга рухсат берилади.
Мутахассисларнинг фикрича, мамлакат ҳар йили 400 мингга яқин малакали муҳожирга муҳтож. Миллий меҳнат агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили 1200 та корхонадан 200 тасида ишчи кучи етишмаслиги кузатилган.
Агентлик маълумотларига кўра, рўйхатга автобус ҳайдовчилари, фармацевтлар, архитекторлар, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари ходимлари киритилган. Бемор ва бола парваришига келсак, ишчи кучи етарли эмас.
Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер ушбу қонунни «мамлакат келажаги учун катта қадам» деб атади ва малакали ишчи кучи етишмаслиги иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашувининг сабабларидан бири эканлигини таъкидлади.
ХДУ/ХСУ фракцияси раиси ўринбосари Андреа Линдхольц қонунни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, қонунга киритилган ўзгартиришлар мамлакатга паст малакали одамларни жалб қилади ва Германияга ноқонуний иммиграция учун янги имконият яратади.