Германия Қозоғистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Германия Қозоғистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Васильенко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги йиғилишда Қозоғистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, демократик жамият қуриш борасидаги демократик ислоҳотлар кун тартиби муҳокама қилинди. Германия томони январ фожиасидан сўнг бу борадаги изчил ташаббуслар, жумладан, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан Германияга Қозоғистоннинг 2022-2024 йилларга мўлжалланган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини қўллаб-қувватлагани учун алоҳида миннатдорчилик билдираман», - деди Роман Васильенко вазирликдаги матбуот анжуманида.

Вице-вазирнинг сўзларига кўра, Германия Қозоғистоннинг етакчи ташқи иқтисодий ҳамкори ҳисобланади.

Қозоғистон эса немис бизнеси учун Марказий Осиёдаги асосий бозор ҳисобланади.

«Бугунги кунда Қозоғистон ва Германия ўртасида 35 дан ортиқ шартномалар мавжуд. Бу келишувларга Президентнинг 2019 йил декабр ва 2020 йил феврал ойларида Германияга ташрифи чоғида эришилган эди. Немис инвесторлари билан ишлаш бўйича ҳукумат ишчи гуруҳи, Берлин Евроосиё клуби ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи каби Қозоғистон-Германия иқтисодий дипломатия институтлари муваффақиятли ишламоқда», - деди Роман Васильенко.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар