Германия компаниялари вакиллари бу ҳафта Астанада бўлади

ASTANА. Кazinform - Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси ишбилармонлар делегациясининг Астана шаҳрига ташрифи режалаштирилган.

Германия компаниялари вакиллари бу ҳафта Астанада бўлади
Фото: Kazinform

Ташриф муносабати билан Берлин Евроосиё клубининг (БЕК) йиғилиши бўлиб ўтади ва унда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Назира Нурбаева иштирок этади.

“Тадбирда Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси бошқаруви раиси Катрина Клаас-Мюльхойзер бошчилигидаги 30 дан ортиқ немис компаниялари (энергетика, машинасозлик, тоғ-кон саноати соҳасида) иштирок этади. Берлин клуби 2012 йил 7 февралда ташкил этилган. Клуб иши очиқ фикр алмашиш ва таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида икки давлат сиёсатчилари, экспертлари, ишбилармонлари ўртасида мунтазам ҳамкорлик қилишга қаратилган”, — деди Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров вазирликда ўтказилган ҳафталик матбуот анжуманиди.

Сўнгги хабарлар