Геосиёсий беқарорлик кенг қамровли ташқи сиёсат стратегиясини талаб қилади - Мурат Нуртилеу
«Пойтахтга илк бор расмий ташриф билан келган Италия Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири жаноб Антонио Таяни билан мазмунли ва самарали суҳбатлар ўтказдик. Бугунги геосиёсий ва геоиқтисодий беқарорлик мамлакат ташқи сиёсати стратегиясидан комплексликни талаб қилади», — деди ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу вазирликда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Вазирнинг сўзларига кўра, Италия халқаро майдон ва Европа Иттифоқидаги энг муҳим стратегик ҳамкор сифатида Қозоғистоннинг кўп векторли сиёсатида алоҳида ўрин тутади.
«Қозоғистон ва Италия ўртасида юқори даражада конструктив сиёсий мулоқот ва стратегик шериклик ўрнатилганини алоҳида мамнуният билан қайд этаман. Улар орасида ҳукумат ва парламентлараро ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Икки томонлама шартномавий-ҳуқуқий базамиз анча кенг», – дейди М. Нуртилеу.
Муаллиф: Даулет Изтилеу