Геннадий Головкин япониялик рақибини 9-раундда мағлуб этди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик профессионал боксчи Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) Япониянинг Сайтама шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс мусобақасида ринг эгаси Риота Муратани (16-2, 13 КО) 9 - раундда нокаутга учратди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Ушбу ғалаба эвазига Геннадий Головкин WBА Super, IBF ва IBО йўналишлари чемпионига айланди. Профессионал бокс оқшоми «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилди. Онлайн фойдаланувчилар учун у qazaqstantv ва qazsporttv.kz сайти ҳамда «Qazaqstan.tv» мобил иловаси орқали ҳам трансляция қилинди.

Аввалроқ Тotal Sport нашри Геннадий Головкинга бугунги жанг учун 5 миллион доллар кафолатланган бадал пули ҳамда PPVнинг 70 фоиз улушини олиши ҳақида хабар берганди. Бу тахминан 12-15 миллион доллар дегани.

Эслатиб ўтамиз, кеча GGG 40 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Геннадий Головкинни туғилган куни билан табриклади.


Сўнгги хабарлар