Геннадий Головкин «супер чемпион» билан жанг олдидан ўз формасини кўрсатди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин ижтимоий тармоқларда машғулот вақтида тренажёр залидан олинган суратни намойиш этди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Головкин рингга қайтиш олдидан унинг ҳозирги формасини кўрсатувчи кўкрак яланг суратини эълон қилди. Сурат остида GGG қисқача изоҳ қолдирди: «Душанба».

Эслатиб ўтамиз, Головкин навбатдаги жангини япониялик чемпион Риота Муратага қарши ўтказади, жанг 9 апрел куни Саитамада (Япония) бўлиб ўтади. Геннадий Головкин ўрта вазнда IBF ва IBО чемпиони, Риота Мурата эса WBА Super камарига эга.



Сўнгги хабарлар