Геннадий Головкин дунёнинг энг яхши боксчиларининг янгиланган рейтингига кирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Американинг машҳур Yahoo! Sports нашри вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши боксчиларининг янгиланган рейтингини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга асосланиб.

Биринчи ўринда АҚШ вакили Теренс Кроуфорд, иккинчи ўринда мексикалик Сауль «Канело» Альварес, учинчи қатор япониялик Наоя Иноуэга тегишли. Ўрта вазн тоифасида IBF/IBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Геннадий Головкин рейтингда 15та ўриннан 10чи ўринни эгаллади.

Yahoo! Sports маълумотларига кўра тўлиқ ТОП-15:

1. Теренс Кроуфорд (АҚШ)

2. Сауль «Канело» Альварес (Мексика)

3. Наоя Иноуэ (Япония)

4. Александр Усик (Украина)

5. Эррол Спенс (АҚШ)

6. Теофимо Лопес (АҚШ)

7. Василий Ломаченко (Украина)

8. Тайсон Фьюри (Буюк Британия)

9. Хуан Франсиско Эстрада (Мексика)

10. Геннадий Головкин (Қозоғистон)

11. Майки Гарсия (АҚШ)

12. Жермелл Чарло (АҚШ)

13. Жош Тейлор (Буюк Британия)

14. Артур Бетербиев (Россия)

15. Жервонта Дэвис (АҚШ).

Эслатиб ўтамиз, ўрта вазн тоифасида IBF ва IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкин навбатдаги жангини декабр ойида ўтказади.

Сўнгги хабарлар
telegram