ГЭФ Марказий Осиёда экотизимларни тиклаш учун 20 миллион доллар ажратади
Глобал экологик фонд Марказий Осиёда экотизимларни тиклаш учун 20 миллион долларга яқин маблағ ажратади. Бу ҳақда ГЕФ бош директори Карлос Мануэль Родригес Silk way телеканалига берган эксклюзив интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради Каzinform.

ГЭФ Марказий Осиёда экотизимларни тиклаш учун 20 миллион доллар ажратади
Жамғарма раҳбари Қозоғистонга ГЭФнинг Марказий Осиёдаги миссияси таркибида экологик муаммолар ва биохилма-хилликни сақлаш масалаларини муҳокама қилиш учун келган. Ташкилот Қозоғистонда БМТ Тараққиёт Дастури билан биргаликда “Асосий глобал аҳамиятга эга экотизимларни сақлаш ва барқарор бошқариш” лойиҳасини амалга оширмоқда. Гап, жумладан, Қозоғистонда қор қоплонлари популяциясини сақлаб қолиш ҳақида кетмоқда.
Карлос Родригес ГЭФ ва Қозоғистоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари Қизил китобга киритилган ҳайвонлар сонининг кўпайиши тенденциясини белгилаб берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё билан қўшма экологик лойиҳаларнинг 85 фоиздан ортиғи муваффақиятли деб топилган.
“Қор қоплони экотизимлар ҳолати ҳақида кўп нарсаларни айтиб берадиган кўрсаткичдир. Агар сизнинг ҳудудингизда қор қоплонлари бўлса, демак экотизим тўғри ишлайди. Сўнгги 15 йил ичида ГЭФ қор қоплонларини сақлаш жойларини деярли 1 миллион гектарга оширишга ёрдам берди, бу жуда яхши. Бу, шунингдек, ГЭФнинг Қозоғистонда қор қоплонлари популяциясини сақлашга киритган сармоялари билан боғлиқ. Эҳтимол, қор қоплонларининг ҳозирги сони (Қозоғистонда) - 150 дан 200 тагача - унчалик кўп эмас. Аммо бу тенденция камайиб бораётган кўплаб бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, қоплон сонининг кўтарилиш тенденцияси мавжуд. Шу боис Қозоғистон қор қоплонлари учун муносиб шароитлар яратишда давом этишига ишонаман”, – деди жамғарма раҳбари.
