Ғазодаги қурбонлар сони 53 мингдан ошди

ASTANA. Kazinform – 2023 йил 7 октябрда Исроил ҳарбий операцияси бошланганидан буён Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 53 010 нафарга етди. Бу ҳақда чоршанба куни Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди, деб ёзади Anadolu.

Израиль әскері Газа секторындағы 400-ден астам мектепке соққы жасады
Фото: Anadolu

Вазирлик маълумотига кўра, сўнгги бир кунда маҳаллий шифохоналарга 82 нафар ҳалок бўлган ва 152 нафар яраланган одамлар келтирилган.

Маълумотларга кўра, 18 мартдан (19 январда эришилган оташкесим келишуви бузилганидан кейин) 2 876 нафар фаластинлик ҳалок бўлган яна 7 957 нафари яралаган.

Мўрозалар бошланганидан буён яраланганларнинг умумий сони 119 998 нафарни ташкил этмоқда.

Маҳаллий ҳокимиятлар маълум қилишича, вайрон бўлган биноларнинг вайронаси остида ҳали ҳам минглаб жасадлар қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида озиқ-овқат нархи 527 фоизга ошди.

Сўнгги хабарлар