Ғазодаги қурбонлар сони 35,2 мингдан ошди

ASTANA. Kazinform – 7 октябрдан бери Исроилнинг давом этаётган ҳужуми натижасида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 35 272 нафарга етди, 79 205 киши жароҳат олди.

Газадағы құрбандар саны 35,2 мыңнан асты
Фото: Синьхуа

Бу ҳақда Ғазо сектори бўйича Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилди, деб ёзади Anadolu.

Агентлик маълумотларига кўра, сўнгги суткада анклавнинг яна 39 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 64 нафари жароҳатланган.

Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида ётибди. Тез ёрдам машиналари ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

Сўнгги хабарлар