Гавайи: Килауэа вулқони яна фаоллаша бошлади
ASTANA. Kazinform – Дунёдаги энг фаол вулқоннинг тез-тез отилиши олимлар томонидан диққат билан кузатилмоқда, деб ёзади Euronews.

Гавайидаги Килауэа вулқони декабрдан бери 31 марта отилди, бу сафар лава 30 метр баландликкача отилган.
Янги отилиш дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири фаолияти сифатида қайд этилди. У кратер доирасида чеклангани учун аҳоли уйларига хавф солмади.
Килауэа вулқони Гавайи ороллари ичидаги энг каттаси – Гавайи оролида, Гонолулудан жанубга 320 километр масофада жойлашган.
Сўнгги 200 йил ичида бу вулқоннинг бундай тез-тез отилиши тўртинчи марта қайд этилмоқда.
Бундан аввал шундай фаоллик 1983 йилда кузатилган – ўша вақтда вулқон уч йил ичида 44 марта отилган.
Олимлар таъкидлашича, ҳозирча вулқон фаолиятининг қандай ривожланишини башорат қилиш эрта.