Гарвард талабалари Қозоғистонда амалиёт ўтайди - вазирлик

ASTANA. Kazinform – Гарвард талабалари Қозоғистонда амалиёт ўтайди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб хабар беради.
None

«ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек АҚШдаги Harvard University вакиллари билан учрашди. Тадбир давомида Гарвард талабаларининг Қозоғистонда амалиёт ўташи бўйича келишувга эришилди. Саясат Нурбек Harvard Innovation Lab, The New England Commission of Higher Education, Davis Center fo Russia and Eurasia studies Harvard Kennedy School раҳбарлигида, Дуглас Диллон номидаги давлат бошқаруви профессори Грем Аллисон ва Гарвард Кеннеди халқаро молия ва ривожланиш бўйича Sumitomo - FASID профессори, Халқаро тараққиёт маркази директори Азим Кхваджа билан учрашди.

Тадбир давомида вазир, Қозоғистондаги олий таълим ва фан тизими, вазирлик олдида турган истиқболлар ва устувор вазифалар ҳақида гапириб берди. ҚР олий таълимини ривожлантириш мақсадида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик ҳам таклиф этилди», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар