Гана ҳалокатли Марбург вирусининг иккита ҳолатини тасдиқлади
Тасдиқланган иккала бемор ҳам шифохонада вафот этган. Иккала ҳолат ҳам жанубий Ашанти минтақасида содир бўлган.
Марказий ва Шарқий Африка мамлакатлари Маргбург вируси тарқалишидан энг кўп зарар кўради. Гана ҳукумати вазиятга жиддий ёндашаётганини айтади. 98 киши аллақачон қаттиқ карантинга юборилган. Ўртача, вирусдан ўлим даражаси 50% ни ташкил қилади, аммо ЖССТ даволаш имкониятлари чекланган мамлакатларда бу юқорироқ эканлиги ҳақида огоҳлантиради.
Марбург вируси қон, нажас, тер ва тупурик орқали юқади. Дастлабки босқичларда беморда бош оғриғи ва мушакларнинг оғриғи, титроқ ва чарчоқ пайдо бўлади. Касаллик ўсиб бориши билан семптомлар кучаяди, жигар касаллиги бошланади, сариқлик, вазн йўқотиш, оғиз ва бурундан қон кетиш билан бирга келади.
Касаллик одатда уч ҳафта давом этади. Беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун жигар фаолиятини сақлаб туриш ва тана ҳароратини тушириш керак.
Керакли дори-дармонлар танқис бўлган мамлакатларда беморлар ўлимга дуч келади.
Марбург вирусининг ташувчилари одатда тулкилардир. Гана ва Африканинг бошқа мамлакатлари маъмурлари аҳолини бу сутэмизувчилар яшайдиган ғорлардан қочишга ва ҳар қандай гўштни эҳтиёткорлик билан пиширишга чақирди.
Вирус биринчи марта 1967 йилда Германияда аниқланганлиги сабабли ўз номини олди. Кейин ундан етти киши ҳалок бўлди. Аммо ўшандан бери Европада бундай ҳолатлар такрорланмади. Энг ҳалокатли Марбуг вируси 2005 йилда Анголада содир бўлиб, 200 дан ортиқ одам вафот этган. Конго, Кения, Жанубий Африка ва Угандада алоҳида ҳолатлар қайд этилган.
Фото: www.bbc.cоm