Футзалдан ЖЧ: Қозоғистон терма жамоаси иккинчи марта саралаш босқичида ғалаба қозонди

Қозоғистон терма жамоаси футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг иккинчи ўйинини Руминияга қарши ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Спорт
Фото: Sports.kz

Миллий терма жамоа “А” гуруҳида иштирок этади. Рақиблар Руминия, Озарбайжон ва Голландия терма жамоалари.

Бугунги ўйинда қозоғистонлик футзалчилар дастлабки дақиқалардаёқ ихчам ҳаракат қилишди. Натижада 2-дақиқада Жуниор Дуглас ҳисобни очди. Рақиблар битта гол билан жавоб қайтаришди.

Шундан сўнг Альберт Ақбалиқов 11, Эдсон Гомеш 16-дақиқада Қозоғистон терма жамоаси ҳисобини оширди. 20-дақиқада эса Биржан Оразов мерганлик қилди.

Кейинчалик рақиб жамоа дарвозабонни бешинчи ўйинчига алмаштирди ва иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Қозоғистон миллий терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар