Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси Ўзбекистонга етиб борди
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этиш учун Ўзбекистонга йўл олди. Бу йил 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида терма жамоа Испания, Ливия ва Янги Зеландияга қарши ўйнайди.
Мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган Қозоғистон терма жамоасининг рўйхати маълум бўлди. Хусусан, Нарун Сериков, Леонардо Игита, Арнольд Кнауб, Ринат Тўреғазин, Ақжол Дариябай, Абдирасул Абдиманапули, Азат Валиуллин, Лео, Альберт Ақбалиқов, Чингиз Есенаманов, Биржан Оразов, Даурен Турсагулов, Жаҳонгир Рашит ва Доуг ўйинларда иштирок этади.
Қозоғистон терма жамоаси 2000, 2016, 2021 йилларда жаҳон чемпионатининг финал босқичида қатнашган, 2021 йилда эса 4-ўринни эгаллаган.
Қозоғистонлик футзалчилар бунгача Тожикистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида 4:3, 3:0 ҳисобида зафар қучганди.
Шундан сўнг улар аввалига Эрон терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Терма жамоа ўртоқлик учрашувида Аргентинани 3:2 ҳисобида мағлуб этди.