Қозоғистон футзал терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Эронни мағлуб этди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон футзал терма жамоаси Эрон билан илк ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди.

иранмен ойын
Фото: Kazakhstan Futsal Team

Учрашувда қозоғистонлик Жахангир Рашит, Дуглас Жуниор, Ақжол Дарибай, Чингиз Есенаманов гол уришди, эронлик футзалчилар эса битта гол билан жавоб қайтаришди.

Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Энди терма жамоа 1 сентябрь куни Эрон билан яна бир марта ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Якуний босқич 6-10 сентябрь кунлари Алматида бўлиб ўтади. 7 сентябрь куни Қозоғистон терма жамоаси Аргентина билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил жаҳон чемпионати Ўзбекистонда 14 сентябрдан 6 октябргача бўлиб ўтади.

Қозоғистон терма жамоаси Испания, Ливия ва Янги Зеландия терма жамоалари билан тўқнаш келади.

Сўнгги хабарлар