Футзал: Қозоғистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Аргентинани мағлуб этди

ASTANА. Кazinform - Бугун, 8 сентябрь куни Алмати шаҳрида футзал бўйича Қозоғистон ва Аргентина терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Футзал
Фото: facebook.com/kazfutsal

Учрашувда Даурен Турсагулов 7 , Ақжол Дариябай 10 , Арнольд Кнауб  16-дақиқада 3 та гол уришга эришди.

Иккинчи бўлимда эса аргентиналик футзалчилар иккита гол билан жавоб қайтаришди.

Шу тариқа ҚР терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонда 14 сентябрдан 6 октябргача бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида терма жамоа Испания, Ливия ва Янги Зеландияга қарши ўйнайди.

Аргентина терма жамоаси C гуруҳида Украина, Афғонистон ва Ангола билан куч синашади.

Қозоғистонлик футзалчилар бунгача Тожикистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида 4:3, 3:0 ҳисобида зафар қучганди.

Шундан сўнг Эрон терма жамоасини аввалига 3:0 ҳисобида мағлуб этди, кейин эса 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Сўнгги хабарлар