Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Али Алиев ЖЧ-2026 саралаш босқичи олдидан йиғинга таклифнома олган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

футбол
Фото: Қозоғистон футбол федерацияси

Қозоғистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, 10-18 февраль кунлари Туркиянинг Белек шаҳрида йиғин бўлиб ўтади.

Йиғиндан кўзланган асосий мақсад терма жамоага номзодларни саралашдан иборат.

Қозоғистон терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Бекхан Шайзада (“Ордабаси”), Динмуҳаммед Жомарт (“Женис”), Нурасил Тоқтаров (“Атирау”).

Ҳимоячилар: Улар Жақсибаев (“Ордабаси”), Ади Адамбаев, Алмас Толибай (иккаласи – “Елимаи”), Динмуҳамед Қараман (“Женис”), Асқар Сатишев (“Туран”), Амандиқ Набиханов (“Атирау”).

Ярим ҳимоячилар: Абилайхан Назимханов (“Елимай”), Серикжан Мужиков, Ален Айманов (“Жетису”), Жасулан Жумашев, Науризбек Жагоров, Мейрамбек Қалмирза, Данияр Усенов (барчаси – “Тобол”), Равиль Атиханов (“Атирау”), Давид Есимбеков ("Черноморец"(Россия);

Ҳужумчилар: Айбар Жақсилиқов (“Қайсар”), Алияр Муҳамед (“Оқжетпес”), Оралхан Умиртаев, Айбар Абдулла (“Ақтўбе”).

Қозоғистон терма жамоаси Уэльс, Лихтенштейн, Шимолий Македония ва Бельгия билан биргаликда ЖЧ-2026 саралаш турнирининг J гуруҳидан жой олди.

Миллий терма жамоа саралаш босқичидаги илк ўйинини 23 март куни Уэльсга қарши ўтказади. Улар уч кундан кейин Лихтенштейн билан учрашишади. Ҳар икки ўйин ҳам меҳмонда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зайнутдинов "Бешиктош" жамоаси билан 2025 йилдаги илк ғалабасини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар