Футбол бўйича Қозоғистон - Озарбайжон ўртоқлик учрашуви қайси телеканалда кўрсатилади

ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича Қозоғистон ва Озарбайжон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Қозоғистоннинг қайси телеканалида кўрсатилиши маълум бўлди.

Футбол
Фото: ҚФФ

Ўйин Венгриянинг Сомбатхей шаҳридаги "Халадаш" стадионида бўлиб ўтади.

Учрашув 11 июнь куни соат 21:00да Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Икки жамоа ҳозиргача саккиз марта тўқнаш келишган. Уларнинг иккитасида Озарбайжон, тўрттасида Қозоғистон ғалаба қозонди. Икки ўйинда дуранг қайд этилди.

ФИФА рейтингида Қозоғистон 100-ўринда, Арманистон эса 113-ўринда.

Бу ўйинда қозоғистонлик мутахассис Руслан Балтиев Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, УEФА Миллатлар лигасининг 2024/25 йилги мавсумида Қозоғистон Австрия, Норвегия ва Словения терма жамоалари билан биргаликда В лигасида учинчи гуруҳдан жой олган.

Сўнгги хабарлар