23:59, 20 Ноябрь 2022 | GMT +5
Футбол бўйича ЖЧ 2022 бошланди: Илк учрашувда Эквадор мезбонларни мағлуб этди
ASTANA. Kazinform – Бугун Қатарда футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати бошланди, деб хабар беради Kazinform.

Ал-Байт стадионида бўлиб ўтган очилиш маросимидан сўнг илк учрашувга старт берилди
А гуруҳидан жой олган учрашувда Қатар ва Эквадор терма жамоалари баҳс олиб боришди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида меҳмонлар сардори Эннер Валенсия пенальтидан ҳисобни очди. 31-дақиқада эса у А.Пресьядо ўнг қанотдан оширган тўпини боши билан дарвозанинг олис бурчагига йўллаб, дубл муаллифи бўлди.
Ўйин охиригача ҳисоб ўзгармади, Эквадор турнир мезбонлари Қатар термасини 0-2 ҳисобида мағлуб этди ва ўз гуруҳида 3 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Гуруҳдаги Сенегал ва Нидерландия ўртасидаги иккинчи учрашув эртага бўлиб ўтади.