Футбол бўйича жаҳон чемпионати: Бразилиялик Ришарлисоннинг Сербия дарвозасига урган голи энг яхши деб топилди

None
ASTANА. Кazinform – Бразилия терма жамоаси ва Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳужумчиси Ришарлисоннинг Сербия дарвозасига урган голи Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида энг яхши деб топилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ўзининг расмий сайтида эълон қилганидек, жаҳон чемпионати гуруҳ баҳсларининг биринчи турида Ришарлисоннинг Сербия дарвозаси томон йўллаган голи овоз бериш натижасида энг яхши деб топилди.

Ушбу баҳсда Ришарлисон иккита гол муаллифига айланди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Шунингдек, Салем Ал-Давсари (Саудия Арабистони), Коди Гакпо (Нидерландия), Энсо Фернандес (Аргентина), Винсент Абубакар (Камерун), Луис Чавес (Мексика), Килиан Мбаппе (Франция), Бэк Син Хо (Жанубий Корея), Неймар (Бразилия) ва Ришарлисоннинг 1/8 финалда Жанубий Корея дарвозасига киритган голи овоз беришга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоалар қанча пул олишлари маълум бўлди.

Фото: ДМИТРИЙ ГОЛУБОВИЧ, «ЧЕМПИОНАТ»

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар